Айрим машҳур инсонлар ўлимига аввалдан тайёргарлик кўриб қўяди. Уларнинг «тайёргарлиги» сиз ўйлагандек эмас, балки ғайриоддий васият ёзишдан иборат.

Чарли Чаплин

Чарли Чаплин ғайриоддий васиятлардан энг кулгилисини қолдирди. Машҳур актёр ажойиб танлов ўтказишга қарор қилди. Комедия устаси оғизда тутундан бешта доира ҳосил қилиб, уларнинг ичидан олтинчисини ўтказган одамга бир миллион доллар пул ваъда қилган.

Фото: «thewire.in»

Иштирокчилар шартни бажаришга қанчалар ҳаракат қилмасин, бунинг уддасидан чиқа олмади, ютуққа ҳам эришолмади. Кўринишидан, Чарли бундай ишни ҳеч ким эплай олмаслигини олдиндан билган ва шунчаки одамлар билан ҳазил қилишни истаган.

Ким Кардашьян

Ким Кардашьян ҳатто ўзининг дафн маросимида ҳам латофатли бўлишни истайди. У барчасини икир-чикирларгача ўйлаб қўйган. Энг қизиғи, у қандай пардоз ва соч турмаги, кийими ва тирноғининг бўёғи қандай бўлиши ҳақида режалаштириб қўйган.

Фото: «today.com»

«Агар менинг кўринишим ёмон аҳволда бўлса, орзуларимни таърифлаш уёқда турсин, ҳатто гапира олмайман ҳам. Пардозим бетакрор бўлиши керак, маникюр ва турмак ҳам ўзгача бўлишини хоҳлайман. Тобутда мукаммал кўринишни орзу қиламан», – дейди Ким Кардашьян.

Фрэнк Синатра

Фрэнк Синатра унинг қабрига Zippo оловёққичи, бир шиша виски ҳамда 10 цент пул қўйишларини сўраган. Шундай қилиб, хонанда кейинги ҳаётида кўнгил ёзиш учун бирор нарсага эга эканлигига, шунингдек, фавқулодда вазиятларда автомат-телефондан фойдаланиш имкониятига эга бўлишига ишонч ҳосил қилган.

Фото: Cosmopolitan

Хонанда қабр тошини «Энг яхшиси ҳали олдинда» деган ибора билан безашни ҳам сўради. Шунингдек, у ўз мол-мулки ва бойлигини хотинига мерос қилиб қолдирган.

Опра Уинфри

Ҳар эҳтимолга қарши Опра Уинфри ҳам васиятни тайёрлаб қўйган машҳурлардан бири. Телебошловчи ҳаёти давомида хайрия ишларида фаол иштирок этди, шунинг учун ҳам унинг катта бойлиги хайрия жамғармаларига тақсимланади ва бундан ташқари, 30 миллион доллар унинг итлари парваришига сарфланади.

Фото: Cosmopolitan