Кир бўлган кийим ёки пардалардан фарқли равишда гиламни кир ювиш машинасига солиш ва ювишнинг имкони йўқ. Қаҳва доғи, из ва ёпишган сақич ва бошқаларни кетказиш мумкин бўлган усуллар билан танишинг.

Фото: «Домашний Очаг»

Қаҳва доғи

Гиламга қаҳвадан тўкилган ёки исталган бошқа тўқ доғни кетказиш учун ойна ва шишаларни тозалайдиган восита ҳамда сувни 1:2 нисбатда аралаштиринг. Аралашмани доғ бор ерга сепинг ва устидан кераксиз пахтали мато ёки киймайдиган рангсиз футболкангизни ташлаб қўйинг. Доғ гиламдан матога ўтиши учун футболка устидан дазмол қилинг.

Фото: «Домашний Очаг»

Ит ёки мушук мўйнаси қолдиқлари

Бу ҳолатда сизга ойна тозалайдиган суратдагидек восита ёрдам беради. Гиламдаги мушук ёки ит мўйнаси қолдиқлари тўкилган ерни ушбу буюм билан йиғиб олиш осон ва қулай ҳисобланади.

Қалин ва иплари узун гилам

Бундай гиламни чангютгич билан тоза қилиш ноқулай, чунки гилам иплари чўткага ёпишиб қолиши мумкин. Сизга кийим ва либосларни тозалашда қўлланиладиган, ёпишқоқ роликли буюм ёрдам беради. Бунинг учун ушбу буюм ёрдамида тозалаб кейин гиламни тескари тарафини ағдаринг, сўнгра чангютгич ишлатишингиз мумкин.

Фото: «Домашний Очаг»

Сақич ёпишганда

Гиламингизга сақич ёпишган бўлса, ўша ерга 5-10 дақиқага муз бўлаги қўйинг. Сақич қаттиқлашганидан кейин қаттиқ буюм билан қириб олинг.

Бошқа доғлар

Озиқ-овқат содасига, идиш ювадиган восита ва сирка аралаштиринг ва сепса бўладиган қопқоқли идишга солинг. Доғ бор жойга суюқликни пурканг ва губка билан тозаланг.

Шкаф ёки бошқа буюмдан қолган из

Гиламда оғир буюмлардан қолган изни кетказиш учун муз бўлагидан фойдаланинг. Бир неча дақиқа кутинг ва кейин музни олиб ташлаб из бор ерни тиш ювиш ёки кийим чўткаси ёрдамида чўткаланг.