«Nature inFocus Photography Awards 2020» танловининг ғолиблари эълон қилинди. Ҳакамлар ҳайъатининг юқори баҳоларига сазовор бўлган Осиёдаги ёввойи табиатнинг ажойиб суратлари билан сиз ҳам танишинг.

Фото: Nature inFocus Photography

Ушбу ҳашарот оддийгина палма дарахтининг зараркунанда қўнғизи. Мофид Абу Шалванинг «Боксчи» сурати «Ҳайвонлар портрети» номинациясида иккинчи ўринни эгаллади.

Фото: Nature inFocus Photography

Ганеш Чоудхури Ганга дарёсидаги делфин сурати учун «Ҳайвонлар портрети» номинациясида ғолиб бўлди. Ушбу ҳайвон йўқолиб кетиш хавфи остида бўлиб, Қизил китобга киритилган.

Фото: Nature inFocus Photography

Магнус Лундгрен «Автотўхтатувчи» сурати билан «Ҳайвонларнинг хатти-ҳаракати» номинациясида бошқаларга ўрин қолдирмади.

Фото: Nature inFocus Photography

Кафр шохли қарғаси – ушбу оилага мансуб энг катта ва ҳақиқий йиртқич қуш. Фотосуратчи Варун Таккарнинг иши «Ҳайвонларнинг хатти-ҳаракати» номинациясида алоҳида эътиборга сазовор бўлди.

Фото: Nature inFocus Photography

Яшпал Ратхорнинг Бангалор устидан учиб ўтаётган «Қора рицар» деб номланган сурати танловнинг Гран-приси ҳамда «Ёввойи пейзаж ва ҳайвонларнинг яшаш шароити» номинацияси ғолиблигини қўлга киритди.

Фото: Nature inFocus Photography

Фотосуратчи Кришненду Митра пандемия даврида ўзини-ўзи яккалаш тажрибаси туфайли атрофда юз бераётган воқеаларни диққат билан ўрганиб чиқиш имкониятидан фойдаланди. «Шаҳар ҳаёти» сурати «Табиатни муҳофаза қилиш масалалари» номинациясида алоҳида эътиборга сазовор бўлди.

Фото: Nature inFocus Photography

Ҳинд каркидони ушбу кадрда суратга тушиш учун ўзи яшайдиган боғнинг ташқарисига чиқди. Сумабрата Муликнинг «Кунга чиқиш» сурати «Ҳайвонлар портрети» номинациясида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Фото: Nature inFocus Photography

«Табиатни муҳофаза қилиш масалалари» номинациясида Шкирант Маннепурининг «Ўлим доираси» энг яхши кадр деб топилди.

Фото: Nature inFocus Photography

Филлар терисини соғлом сақлаш ва паразитлардан ҳимояланиш учун чангга бурканади ва бу уларнинг иссиқ ҳаводан салқинлашига ҳам ёрдам беради. Сурат муаллифи Ситара Картикеян «Ёш фотосуратчилар» номинациясига лойиқ деб топилди.

Фото: Nature inFocus Photography

Дигант Десаи «Ёввойи пейзаж ва ҳайвонларнинг яшаш шароити» номинациясида «Немо ва актинлар» сурати бўйича эсдалик совға билан тақдирланди.

Фото: Nature inFocus Photography

Баъзан табиат ҳайратомуз лаҳзалар билан лол қолдиради. Наян Жиоти «Тундаги сароб» сурати билан «Табиатнинг ижодий иши» номинациясида ғолиб бўлди.

Фото: Nature inFocus Photography

«Табиатнинг ижодий иши» номинациясининг иккинчи ўринига эса ноодатий сурати билан Гагандип Матару лойиқ кўрилди.

Фото: Nature inFocus Photography

Абхикрам Шехаватнинг «Ишончда ҳамкорлик» «Ёш фотосуратчилар» номинациясида иккинчи ўринни олди.

«Осмондаги тузоқ» – Абҳижит Аддя «Табиатни муҳофаза қилиш масалалари» номинациясида ютуққа эришди. Калкутта яқинидаги сув-ботқоқ овчиларнинг маконига айланган бўлиб, улар бу ерга қушларни тутадиган тузоқ тўрларни ўрнатган.

Фото: Nature inFocus Photography

Магнус Лундгреннинг «Сув остидаги Uber» асари ҳакамлар томонидан «Ёввойи пейзаж ва ҳайвонларнинг яшаш шароити» номинациясига мос деб топилди.

Фото: Nature inFocus Photography

Ганеш Чоудхарининг «Гангадаги ўлим» сурати «Табиатни муҳофаза қилиш масалалари» номинациясида алоҳида эътиборга лойиқ деб топилди.

Фото: Nature inFocus Photography

«Ҳайвонлар портрети» номинацияси ғолиблиги Рипан Бисваснинг «Ёмғирлар мавсумида кўпайиш» суратига насиб этди.

Фото: Nature inFocus Photography

«Қуёшни тут» асарининг муаллифи Сумит Адхикарий «Ёш фотосуратчи» номинациясида эътиборга лойиқ деб топилди.