«Қайси қулоқ қизияпти, ўнгми ёки чап?» – барча учун маълум бўлган ҳазил ибора. Ҳазил ўз ўрнида, албатта. Аммо қулоқлардаги шанғиллаш ҳеч қандай сабабсиз, мунтазам равишда такрорланиб, узоқ вақтгача тарк этмаса бу нимани англатиши мумкин?

Фото: «Домашний очаг»

Тиннитус нима?

Тиннитус – бошнинг ички қисмидан чиқадиган ҳуштак, шовқин, шанғиллаш, хириллаш ва шу каби бошқа товушларнинг расмий номи. Доимий чарчоқ, стресс, юқумли касалликлар ёки узоқ вақт давомида жуда баланд товуш таъсирида бўлган инсонлар вақти-вақти билан бундай ҳолатга дуч келади.

Тиннитус вақтинча ёки сурункали бўлиши мумкин. Агар вақтинчалик бўлса, деярли зарарсиз ҳисобланади. Масалан, концерт, пиротехника ва бошқа баланд товушлар ҳиси бир қанча вақт пайдо бўлиши мумкин, лекин жуда тез ўтиб кетади.

Сурункали тиннитус қайта-қайта такрорланади, шунингдек, давомийлиги ҳам узоқ вақтни ташкил этиб, қўшимча аломатлар билан бирга бўлиши мумкин. Масалан, эшитиш қобилиятининг пасайиши ёки умуман йўқолиши кабилар.

Қайси ҳолларда хавфли?

Агар шовқин ёки тиннитус қайта такрорланиб турса, шифокор кўригидан ўтиш зарур. У пайдо бўлишининг энг кўп тарқалган сабабларидан бири олтингугурт тушиши ёки қулоқ каналида бошқа бир тўсиқлар пайдо бўлишидадир. Бундай ҳолларда олтингугурт ёки бегона нарсаларнинг яллиғланиш жараёнига олиб келмаслик учун қулоқни ўз вақтида ювиш муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, шовқин фақат битта қулоқда сезилса, эшитиш қобилияти сусайса ва бош айланиш белгилари кузатилса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Тўсатдан пайдо бўлган тиннитус яна нимадан огоҳлантириши мумкин?

Бунга гипертиреоз, анемия ва бош жароҳати сабаб бўлиши мумкин. Қулоқни безовта қиладиган тиннитус баъзи ҳолларда қулоқ ва мия орасидаги асабга таъсир қилувчи ўсманинг белгиси ҳам бўлиши мумкин.