Австралиянинг Ипсуич шаҳри яқинида пуфаклар шаклида қурилган уй сотувга қўйилди. Унинг майдони 1000 квадрат метрдан ортиқ. Уйда 20 та хона мавжуд бўлиб, у бундан 39 йил олдин қурилган, деб ёзади Designboom.

Фото: Designboom

Кўчмас мулк диаметрли саккиз метрга етадиган 11 та бетон пуфак-гумбазлардан иборат. Уйда меҳмонхона, учта ётоқхона, иккита ювиниш хонаси, ошхона, устахона, винолар учун омбор, иккита кутубхона ва иш кабинети мавжуд.

Фото: Designboom

Сотувга қўйилган уй ҳудудида гараж ва голф майдончаси жойлашган бўлиб, уни 1,8 миллион Австралия долларига (1,3 АҚШ доллари) харид қилиш мумкин.

Фото: Designboom

Фото: Designboom

Фото: Designboom

Фото: Designboom

Пуфакли уйни австралиялик архитектор Грэм Бирчелл 1981 йили ўзининг диссертация лойиҳаси доирасида яратган.