Францияда истиқомат қилувчи 80 ёшли эркак пашшани ўлдирмоқчи бўлиб, уйининг ярми вайрон бўлишига сабабчи бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: Тоrrо

Таъкидланишича, тушлик қилмоқчи бўлган қария пашшага кўзи тушган ва халақит бермаслиги учун электр пашша ўлдирадиган ускуна «мухабойка»дан фойдаланмоқчи бўлган. Бу вақтда уйда газ баллондан газ сизиб чиқаётган бўлган ва «мухабойка» учқуни сабаб портлаш юз берган.

Эркакнинг қўли куйган ва Либурн шаҳридаги шифохонага ёткизилган. Портлаш оқибатида ошхона ва уй томининг бир қисми вайрон бўлган, дейилади хабарда.