Голливуднинг энг машҳур фильмларидан саналадиган «Титаник» ва «Аватар» режиссёри Жеймс Кэмерон айни вақтда «Аватар»нинг давомини суратга олиш учун жамоаси билан бирга Янги Зеландияда. Ҳали яшил мамлакатни тарк этиш нияти бўлмаган ижодкор Maлибу соҳилидаги уйини сотувга қўйишга чоғланган, деб ёзади Hello Magazine.

Фото: Hello Magazine

Ҳудуди 1500 квадрат метрни ташкил қиладиган, бирлаштирилган иккита бинодан иборат уй нархи 25 миллион доллар этиб белгиланган.

Фото: Hello Magazine

Фото: Hello Magazine

Кэмерон уйининг биринчи қисмини 1989 йилда 3,5 миллионга харид қилган ва у ерда учинчи рафиқаси Кэтрин Бигелоу билан бирга яшаган.

Фото: Hello Magazine

Фото: Hello Magazine

Бинонинг иккинчи қисмини бешинчи рафиқаси Сьюзи Эмис Кэмерон билан оила қурганидан кейин 2003 йилда сотиб олган.

Фото: Hello Magazine

Фото: Hello Magazine

11 та ётоқхона, 10 та ювиниш хонаси, меҳмонхона ва овқатланиш хонаси бор уйда бундан ташқари 2 та ошхона, ҳовуз ва СПА салон ва 10 тадан кўп машина қўйиш учун мўлжалланган гараж мавжуд.

Фото: Hello Magazine

Фото: Hello Magazine

Уйни ижарага олиш учун ойига 4 минг доллар, йилига эса 125 минг доллар тўлаш керак бўлади.

Фото: Hello Magazine

Фото: Hello Magazine

Фото: Hello Magazine

Фото: Hello Magazine

Фото: Hello Magazine