Американинг Жоржия штатида эчки полициянинг қулфланмаган машинасидаги ишга оид ҳужжатларни еб, кейин полиция ходимига ҳам ҳужум қилди. Ҳодиса маҳаллий полиция ёрдамчисининг видеокамераси билан суратга олинган. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: «Korrespondent.net»

Маълум бўлишича, полиция чақирилган манзилга етиб келиб, машинани очиқ қолдирган, чунки уй эгасининг итлари ташланишидан қўрққан.

Машинага яқин жойда ўтлаб юрган эчки полиция ходими кецҳи билан салонга кириб, муҳим ҳужжатларни ейишни бошлаган.

Аёл автоуловдан ҳайвонни туширишга муваффақ бўлди, аммо эчки ҳам рақибини ерга қулатиб, сўнгра ундан узоқлашди.

Эчки ёки унинг эгалари жазоланиши ҳақида хабар берилмаган.