Америка кантри-поп қўшиқчиси Тэйлор Свифт энг кўп тингланадиган қўшиқчи аёллардан бирига айланди. Юлдуз Уитни Хюстоннинг нуфузли Billboard 200 хит-парадидаги муваффақиятини такрорлади. Хонанданинг «Folklore» альбоми олти ҳафтадан буён биринчи ўринни эгаллаб келмоқда, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: «tntmusic.ru»

30 ёшли Свифт аввал бошқа тароналари билан 46 ҳафта давомида Billboard 200 хит-парадининг энг юқори поғоналарида бўлган. Худди шундай натижага Уитни Хюстон эришган эди.

Иккинчи ўринни эса Британия қўшиқчиси Адел эгаллаб турибди. Унинг альбоми Billboard 200’даги ўз ўрнини 34 ҳафтадан бери банд қилмоқда.