Қўшиқчи Мадоннанинг учта уйи бор, улардан иккитаси Нью-Йоркда, биттаси эса Португалияда жойлашган. Шунга қарамай, хонанда карантинни Беверли-Ҳиллздан ойига 120 минг долларга ижарага олган уйида ўтказишга қарор қилган.

Фото: Glamour

1940 йилларда актёр Берт Лара учун архитектор Пол Ревир Уильямс томонидан қурилган мазкур уйда Пол Маккартни, Осборнлар оиласи, Мелани Гриффит, Адам Левин, Эллен Деженерес ва Мэрайя Кэри яшаган.

Фото: Glamour

Айни вақтда эса Мадонна Ахламалик Уильямс ва тўрт нафар асраб олган фарзандлари: 15 яшар Дэвид Банда, 14 ёшли Мерси Жеймс ва олти яшар эгизаклар Стелла ҳамда Эстер билан биргаликда яшамоқда.

Фото: Glamour

Тўққизта ётоқхона, шунча ювиниш хонаси, бешта санузел бор бўлган уйда, шунингдек, боулинг ва бильярд ўйини хонаси, бар, қолаверса, кинотеатрни учратиш мумкин.

Фото: Glamour

Уй ҳудудида теннис корти, бассейн, гольф майдони, спа-салон ва меҳмонлар учун алоҳида уй ҳам мавжуд.

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Фото: Glamour