Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 1 фоизга пасайтириб 14 фоиз этиб белгилади. Бу ҳақда 10 сентябрь куни Марказий банк бошқаруви йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Фото: «Дарё»

Telegram’даги «Bakiroo» канали юритувчиси Отабек Бакировнинг ёзишича, бундан 2-3 йил аввал, ислоҳотларнинг бошида 28.06.2017 — 24.09.2018 йил даврида қайта молиялаш ставкаси 14 фоиз эди.

Мақбул фоизлар сиёсати доирасида, агар бу сиёсат бекор қилинмаса, миллий валютадаги кредит ва депозитлар бўйича фоизлар коридорини ҳам ҳам 1 фоиз бандига пасайишини кутиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк бошқарувининг 14 апрелдаги қарори билан асосий ставка 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланган эди. Июнь ойида эса Марказий банки асосий ставкани пасайтириши ҳақида хабарлар тарқалди, бироқ 11 июнь куни асосий ставка бўйича қарор қабул қилинган ва у 15 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдирилганди.