Британиянинг Ньюквей шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғидаги пингвинларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида пуфак чиқарадиган машина совға қилинди. Бу ҳақда ҳайвонот боғининг Instagram саҳифасида маълум қилинган деб ёзади Esquire.

Фото: «Русский пионер»

Таъкидланишича, карантин вақтида ҳайвонот боғи ёпилгани сабабли пингвинлар сезиларли даражада маъюс бўлиб қолган.

Ҳайвонот боғи ходимлари ҳайвонлар учун қандай совғалар керак эканлиги ёзилган рўйхатни эълон қилган. Бунга бефарқ бўлмаган Little Surprises компанияси ҳайвонлар ҳақида қайғуриб, пуфак чиқарадиган машина совға қилган.

Фото: Mrpl.city

Эндиликда пингвинлар вақтини чоғ ўтказиши мумкин, дейилади хабарда.