Россиянинг Краснодарск ўлкасида автомобиль ҳайдовчиси видеорегистратор ёрдамида иккита мушук ногирон итни йўлдан  ўтказиб қўяётганини видеога олди, деб ёзади Esquire.

Кадр: YouTube

Видеодан кўриш мумкинки, ит ҳаракатланишга жуда қийналган — у олд панжалари билан таяниб юришга уринган, орқа панжалари эса судралган.

Мушуклар эса думини тикка кўтарган ҳолда итга ҳамроҳлик қилган. Видео остига қолдирилган изоҳларга кўра, жониворлар бу орқали ўз дўстига ёрдам беришга шай эканлигини кўрсатиб қўйган ва итга ёрдам кераклигини билдириш мақсадида бошқалар эътиборини тортишга уринган бўлиши мумкин.

Аввалроқ россиялик аёл мўйна учун боқилаётган 2 силовсинни сотиб олиб, уйида парваришлаётгани тўғрисида хабар берилганди.