Америкалик оилалар орасида янги туғилган чақалоққа машҳур актёр Kиaну Ривзнинг исми тез-тез қўйилмоқда. Актёрнинг исми миллий рейтингда 177 поғонага кўтарилиб, ҳозирда 630-ўринни эгаллаб турибди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: «Korrespondent.net»

Шунингдек, шаҳзода Гарри ва унинг хотини Меган Маркл ўз фарзандига берган Арчи исми ҳам оммалашмоқда. Бундан ташқари, юлдуз Ким Кардашьян ва рэпер Канье Уэст фарзандига қўйган Сэйнт исми 123 поғонага кўтарилган.

Маълумотларга кўра, «Тахтлар ўйини» сериалининг мухлиси бўлган ота-она дунёга келган қизалоғини Халиса деб атади. Бироқ ушбу исмнинг машҳурлиги 34-ўринга тушган.

Шу билан бирга, энг оммабоп исмлар рейтингида ўзгаришлар бўлганлиги қайд қилинган. Унга кўра, америкаликлар орасида энг кўп қўйилаётган исмларнинг биринчи қаторини Оливия исми эгаллаб турибди. Ушбу исм беш йил етакчилик  қилган Эмма исмидан ўзиб кетди ва уни иккинчи ўринга туширди. Ундан кейинги ўринлардан жой олган Ава, София, Изабелла исмлари ҳам машҳур.

Ўғил фарзандга берилаётган Лиам исми америкаликлар орасида кетма-кет учинчи йил энг машҳур эркаклар исми рўйхатида 1-ўринни эгаллаб турибди. Ундан кейинги қаторларда эса Ной, Оливер, Уильям ва Элайжа исмлари ўрин олган.