Ижтимоий тармоқларда мол бозорда иккита буқанинг арқонидан бўшалиб кетиб, атрофдагиларни қувиб юргани тасвирланган видео тарқалди. Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат Андижон мол бозорида содир бўлган.

Кадр: Telegram

Видеодан кўриш мумкинки, бўшалиб кетган икки буқа одамлар устига бостириб бормоқда. Қизил рангли буқа набираси билан келган бир чолни йиқитиб кетгани ҳам тасвирланган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар видео остига турлича изоҳлар қолдирмоқда. Кимдир «зўр томоша бўлибди» деса, бошқалар «испанча коррида бўляптими?» демоқда.

Скриншот: Twitter