16 сентябрь куни — Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон велосипедчилар уюшмаси ҳамкорлигида Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси-2020 кампаниясини Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳомийлигида бошланади. Ахборот кўмаги Ичкҳи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги томонидан кўрсатилган.

Кампания 16—22 сентябрь кунлари бўлиб ўтади ва тез ривожланаётган шаҳарларда ташқи муҳитга зарарсиз ҳолда ҳаракатланиш, яъни велосипедда саёҳат қилиш ҳақида хабардорликни оширишга ва болаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида маълумот беришга қаратилган.

Тошкентда велосипедчилар жамоатчилигини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш учун Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси #ToshkentVeloUchun шиори остида велосипедда ҳаракатланишнинг афзалликлари ва қоидаларини тушунтириш учун рақамли ва оммавий ахборот воситалари, шунингдек ижтимоий тармоқдаги анимацион постлар ишлатилади. Бундан ташқари, болалар учун йўл ҳаракати хавфсизлигини ўргатадиган #Yo‘lHarakatiXavfsizligi ташаббуси ижтимоий тармоқларда шаҳар хавфсизлиги бўйича энг муҳим масалаларга бағишланган бир қатор видео-фильмларни намойиш этади. 2020 йилги Кампаниянинг асосий мақсади – ушбу масалада ахборотга эга бўлиш ва билимларни ошириш шаҳарда ташқи муҳитга зарарсиз ҳолда ҳаракатланишга ўтиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг калитидир.

«Биз электр велосипедлар, электр скутерлар каби шахсий ҳаракатланиш воситалари шаҳарларда, айниқса, COVID-19 пандемияси шароитида энг тез ривожланаётган транспорт турларига айланиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз - мавжуд инфратузилмани такомиллаштириш ва пиёдалар ва велосипед йўлларини қуриш, барча йўл ҳаракати қатнашчилари, шу жумладан болалар хавфсизлигини таъминлаш орқали ушбу ривожланишни қўллаб-қувватлашдир», — деб, таъкидлайди Ўзбекистон транспорт вазирлигининг Тошкент транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев.

«Шаҳримизда велосипедда ҳаракатланиш маданияти ва ташқи муҳитга зарарсиз ҳолда ҳаракатланишнинг бошқа турлари тобора ўсиб бораётгани Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорликни ривожлантириш векторининг ажралмас қисмидир. Шунингдек, бу Тошкент шаҳри риоя қиладиган инновацион концепциясининг ажралмас қисмидир. Ушбу стратегик қарашга мувофиқ, биз 2023 йилга қадар Тошкент шаҳридаги велосипед ва пиёдалар юриш йўлларини сезиларли даражада кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг яшаш тарзини яхшилаш - асосий устувор вазифамиздир. Шунинг учун биз Европа Ҳаракатланиш Ҳафтасига қўшиламиз ва #ToshkentVeloUchun’ни қўллаб-қувватлаймиз», — дейди Дурдона Раҳимова, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари.

«Сўнгги бир ой ичида аъзоларнинг кескин ўсиши ва ижтимоий тармоқларимиздаги фаоллик кучайганлиги велосипедчилар жамоасининг тез суръатлар билан ўсиб бораётганлигининг яна бир кўрсаткичидир. Шунингдек, бу ахборот ва коммуникацияга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ҳақида гапиради. Биз Ўзбекистонда хавфсиз ва барқарор велосипед маданиятини тарғиб қилувчи асосий фуқаролик жамияти ташкилоти сифатида ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият билан доимий мулоқотни давом эттирмоқдамиз. Биз нафақат велосипед ихлосмандларини, балки Тошкентнинг чинакам велосипедчилар учун қулай шаҳар бўлишига ишонадиган Тошкент шаҳрининг фаол тарафдорларини ҳам бирлаштирамиз. Барчани Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси давомида вело-харитани яратишда иштирок этиш ва #TashkentVeloUchun’ни қўллаб-қувватлашга таклиф қиламан»,  — дейди Искандар Аҳмедов, Ўзбекистон велосипедчилари уюшмаси маъмури.

«Жисмоний шахслар ва жамоалар учун соғлиқ учун фойдаси ва ҳаёт сифати, атроф-муҳитга ижобий таъсирлари, ижтимоий барқарорлик ва шаҳар транспорт йўл ҳаракатининг пасайиши Европанинг йирик шаҳарларида велосипеднинг тобора оммалашиб боришига туртки бўлган омиллардан биридир. Бу йилги Ўзбекистондаги Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси - велосипед учун қулай, хавфсиз ва барқарор шаҳар муҳити тўғрисида умумий тасаввур яратиш учун ҳукумат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорлик, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ва фикр алмашишнинг ажойиб намунасидир. Янги бошланаётган велосипедчилар ва пиёдалар, хусусан болалар учун хавфсизлик ва қоидалар тўғрисида маълумот ва хабардорлик ушбу жараённинг асосий таркибий қисмларидан биридир. Биз Европанинг энг яхши тажрибасини баҳам кўриш орқали ёрдам беришга тайёрмиз», — деди Юсси Нарви, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Муваққат ишлар вакили.

Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси кампанияси доирасида Тошкент аҳолиси #ToshkentVeloUchun ташаббусини қўллаб-қувватлашга, ҳар кунги велосипед маршрутида камида битта кўчани синовдан ўтказишга ва шу билан Тошкентнинг вело-харитасини яратишга ёрдам беришга ва совринлар ўйинида қатнашишга таклиф қилинади. Иштирокчилар велосипедни суратга олишлари, уни Facebook’даги Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси саҳифасида жойлаштиришлари ва кўчанинг номини қайд этишлари керак. Шундай қилиб, иштирокчи автоматик равишда 23 сентябрь куни совринлар ютуқларига киритилади ва учта шаҳар велосипедларидан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Қўшимча маълумот учун жамоатчилик Facebook’даги Ўзбекистонда ўтказиладиган Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси саҳифасига (@EuropeanMobilityWeekUz) обуна бўлишга таклиф қилинади. Facebook’даги Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси акциясининг сурати учун бу ерни босинг (ва #YevropaHarakatlanishHaftasi’ни танланг).

Қўшимча маълумот:

Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси (қисқача ЙҲҲ) 2002 йилдан буён Европа Комиссиясининг барқарор шаҳар мобиллиги бўйича ташаббусидир. У шаҳар ва қишлоқларни бир ҳафтани ҳаракатланиш акцияларига бағишлашга ундайди. 2019 йилда ЙҲҲда дунёнинг 3000 дан ортиқ шаҳарлари қатнашди. Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси ҳақида қўшимча маълумотни сайтидан олишингиз мумкин.

Ўзбекистондаги биринчи Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси 2019 йилда бўлиб ўтган ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон транспорт вазирлиги томонидан, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси кўмагида ташкил этилган. 2019 йил кампанияси шаҳарларда саёҳат қилишнинг хавфсиз ва барқарор усуллари сифатида метрода саёҳат ва пиёда юришга қаратилган. Ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган баъзи тадбирлардан 19 сентябрь – «Бепул метро куни» ва 22 сентябрда бўиб ўтган Лутфий кўчасидаги «Автомобильсиз бир кун» кўча фестивалидир.

2020 йилги Европа Ҳаракатланиш Ҳафтасининг асосий шиори «Барчага шаҳарларда ташқи муҳитга зарарсиз ҳолда ҳаракатланиш». Шаҳар ҳудудларида турли хил иқлим, географик ва ижтимоий-иқтисодий шароитларга қарамай, экологик нейтрал ва инклюзив шаҳар муҳитини яратиш бўйича чоралар кўриш мумкин. Шундай қилиб, 2020 йилги Европа Ҳаракатланиш ҳафтаси одамлар ва маҳаллий ҳокимиятни узоқ муддатли мақсадга – яъни углеродга нейтрал қитъага эга бўлиш учун чоралар кўришга ундайди.

Реклама ҳуқуқи асосида.