Буби Билли лақабли чихуахуа ити номидан либос ва сумкалар коллекцияси тақдим қилинди. Instagram’да машҳур бўлган чихуахуанинг 250 минг обуначиси бор.

Фото: Harper’s Bazaar

Jacquemus, Prada ва Fendi брендларининг либос ва сумкалари билан тушган суратлари Бубининг танилишига сабаб бўлган.

View this post on Instagram

You bbs give me butterflies 🦋✨

A post shared by Boobie (@boobie_billie) on

Биллининг аноним қолишни истайдиган эгаси итини брендлардан кийинтиради ва айнан сумкалар унинг образининг ўзига хослигини ташкил қилади. Шу сабаб чихуахуа номидан тўртта сумка тақдим қилинган бўлиб, уни Boobie.world сайти орқали харид қилиш мумкин.

Instagram’даги Буби Биллининг саҳифасида унинг номидан итлар учун мўлжалланган кийимлар киймаслиги, Ganni, Saks Potts, Chanel, Jacquemus брендларини яхши кўргани сабаб ҳам итлар учун бренд яратмоқчи эмаслигини ёзиб қолдирган.

Шунингдек, брендни пандемия вақтида тақдим қилишни истамагани, аммо 60 йиллар услубидаги мини-сумка ва бош аксессуарлари бир неча ойдан бери спорт услубидаги кийимда юрганларнинг кўнглини кўтариши мумкинлигини қўшимча қилган.