Pragmaticon стартапларга намунали бизнес-режа тузиш, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, ҳужжатларнинг тўғри айланмасини ташкил этиш, келгусидаги ривожланиш учун сармоядорларни топишда ёрдам бериши кўзда тутилган. Компания ривожланишнинг бошланғич ва ўрта босқичларида бўлган исталган йўналишдаги стартап-компанияларга кўмаклашади.

Pragmaticon жамоаси таркибида Payme асосчиси Фарруҳ Зияев, «Faktura.uz» асосчиси Тўлқин Ёқубов, Uzcard собиқ директори ва «Daryo.uz» сайтининг асосчиларидан бири Шуҳрат Файзуллаев, шунингдек, молия, маркетинг ва пиар соҳаларидаги мутахассисларни кўриш мумкин.

Агар истиқболли бизнес-режа ёки лойиҳангиз бўлса-ю, уни амалга татбиқ этишга молиявий имкониятингиз йўл бермаса, Pragmaticon’га мурожаат қилинг.

pragmaticon.uz сайтида анкета тўлдиринг, ғоянгиз ҳақида атрофлича, умумий тарзда сўзлаб беринг. Биз билан биргаликда барча керакли ҳужжатлар тўпламини тайёрлаб, лойиҳани бозорга олиб чиқамиз.

Сўровларни тўлдириш бўйича маълумотни pragmaticon.uz сайтида олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.