Reddit тармоғининг АҚШдаги фойдаланувчиларидан бири ўз хонасининг суратини эълон қилди. Бир қарашда унда ажралиб турадиган ҳеч нарса йўқ. Бироқ пост муаллифи унда ўзининг қора мушуги ҳам борлигини маълум қилган, деб ёзади Esquire.

Америкалик тармоқнинг бошқа фойдаланувчиларига пахмоқ «жосус»ни топишга уринишни тавсия қилган ва албатта, бошқалар бу каби чақирувни қабул қилган. Бироқ бу кутилганидек осон бўлмаган.

Суратда кўплаб объектлар бор, мушук эса уларнинг ҳар бирини орқасида бўлиши мумкин. Сиз суратдан мушукни топа олдингизми?

Фото: Reddit