Швейцариялик сайёҳ Майк Хорн Шпицбергенга қилган экспедициясининг видеосини ўзининг Instagram саҳифасига жойлаштирди. Тасвирга кўра, у шериги билан тоғга чиқишга мўлжалланган ускуналар ёрдамида музқоя тепалигини забт этишга қарор қилган.

Фото: Pikabu

Саёҳат давомида экстремал алпинистлар музқоя юқорисига аста-секин кўтарилган, аммо нимадир юз бериб, музқоя айлана бошлаган. Натижада иккала саёҳатчи ҳам музли сувга тушиб кетган.

«Афсуски, баландликка чиқишдан аввал нонушта қилмаслик керак эди», − дея ҳазиллашган Хорн жойлаштирилган видеонинг изоҳида, шунингдек, улар бундай саёҳатни такрорлаб кўрмасликни таъкидлаган.

Бундан ташқари, Хорн ўз саёҳати акс этган видеони YouTube каналига ҳам жойлаштирди.