Ребебеба номли саҳифа эгасининг TikTok’да бўлишган, ташландиқ уй ичидан ёш бола кўриниб қолгани акс этган видео фойдаланувчиларни ваҳимага тушишига сабаб бўлган. Бу ҳақда The Mirror хабар беради.

Фото: The Mirror

Видео муаллифининг сайр қилиши давомида бинонинг ўзгача кўриниши эътиборини тортган ва у қизи Ребеккага кўрсатиш учун уйни видеога олиб жўнатган.

Ребекка видеода онаси аҳамият бермаган деталь — дераза олдида ёш боланинг боши турганига эътибор берган ва мазкур роликни TikTok’га жойлаган. Видео икки миллион мартадан ортиқ томоша қилинган ва беш мингдан кўпроқ изоҳ ёзиб қолдирилган.

Кейинчалик сайёҳларни қўрқитиш учун дераза токчасига ёш бола кўринишидаги қўғирчоқ калласи қўйилгани маълум бўлган.