Американинг Техас штатида яшовчи аёл бошидан ўқ билан яраланган  ва 10 ой давомида ўқ билан яшамоқда. Ўқни олиб ташлаш аёл ҳаётига хавф туғдириши мумкин, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: «Korrespondent.net»

Греш Эрнандез ҳозир 34 ёшда, у уч боланинг онаси. 10 ой муқаддам уйига қайтаётган Греш аввал ўқ овозини эшитган, сўнг кўз олди қоронғулашганини билади. Аёл бундан бошқа ҳеч нарсани эслай олмайди. Маълум бўлишича, ўқ аёлнинг бошига теккан.

Шифокорлар аёлни икки маротаба операция қилди, ўқ мия соҳасига яқин жойда бўлганлиги учун уни олиб ташлаш хавфли ҳисобланади.

Эрнандез ногиронлар аравачасида ҳаракатланади. Унинг коллежда ўқийдиган қизи онасининг ёнида ҳеч ким йўқлиги туфайли ўқишга боролмайди. Аёлнинг қариндошлари GoFoundMe веб-сайтида тиббий тўловларга маблағ йиғиш учун саҳифа яратди. Аммо ҳанузгача Эрнандезни отган шахс номаълумлигича қолмоқда.