Испанияда яшовчи эркак 101 та мушуги туфайли ўз уйидан бошқа уйга кўчирилди, деб ёзади The Guardian.

Фото: Pixabay

Валенсия шаҳрида яшовчи эркак уч йил аввал 100 квадрат метр майдонга эга хонадонида иккита мушук боқиб олган. Жониворлар эмланмаган, улар бирин-кетин кўпая бошлаган.

Вазият ҳақида маҳаллий ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича ташкилотлар хабар топди. Улар ҳукуматдан эркакни бошқа уйга кўчиришни сўраган.

Қайд этилишича, волонтёрлар биринчи марта хонадонда яшаётган жониворларнинг аниқ сонини ҳисоблай олмаган.

Маҳаллий жониворлар бошпаналари ва хайрия ташкилотлари бунча кўп мушукни эплай олмаяпти. Тегишли ташкилотлар вакиллари маҳаллий аҳолидан мушукларни вақтинча боқиб туришни сўраган.