Канаданинг Торонто шаҳрида жойлашган Генерал Ассемблй емакхонаси дунёда биринчи бўлиб пицсага обуна бўлиш тизимини ишга туширди. Бу ҳақда Hypebeast хабар берди.

Фото: Hypebeast

Емакхона маълум тўлов эвазига хонадонларга пицсанинг маълум порциясини етказиб беради.

Бундай хизмат тури ойига камида 39 Канада доллари туради. Ушбу сумма эвазига емакхона маъмурияти саккиз ёки ўн хил пицса тури жамланмасини тақдим этади. Мижоз пицсани печда 5-8 дақиқа қиздиради ва егулик тайёр.

Фото: Hypebeast

Фото: Hypebeast

Музлатилган пицсани етказиб беришларига қарамай, компания маъмуриятининг қайд этишича, уларнинг маҳсулоти исталган супермаркетда топиш мумкин бўлган пицсадан фарқ қилади.

Мижоз олтита пицса туридан истаганини танлаб олиши мумкин. Бунинг ичида классик Маргарита ва веганлар учун пицса ҳам бор.