Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги томонидан Мега Карер МЧЖдан Captiva русумли автомобиль 260 миллион сўмга сотиб олингани, сотувчи ва сотиб олувчи мансабдор шахс яқин қариндошлик алоқаларига эга экани ҳақида хабар қилинганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам Паркент тумани ҳокимлиги Captiva автомобили харид қилган ва воситачи корхона таъсисчиларидан бири туман ҳокимининг ўғли эканлигини тасдиқлаган.

Юқоридаги ҳаракатларда давлат ҳокимияти вакилининг ўз мансабидан фойдаланган ҳолда коррупцияга йўл қўйиш аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказишни сўраб Бош прокуратурага сўровнома юборди.

Ҳолат юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилиши маълум қилинган.