Ўзбекистонда 21 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 281 нафарга ошиб, 52 070 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 235 нафари Тошкент шаҳрида,
  • 24 нафари Наманган вилоятида,
  • 12 нафари Жиззах вилоятида,
  • 10 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

ССВ хабарида коронавирусга чалинган икки нафар бемор — 62 ёшли эркак Х.Ш. ва 31 ёшли эркак С.Б. вафот этгани баён қилинган.

Вазирлик ахборотида касалликдан тузалганлар бўйича ҳам маълумот берилган. Тошкент шаҳрида 159 нафар, Тошкент вилоятида 130 нафар, Наманган вилоятида 85 нафар, Жиззах вилоятида 30 нафар, Андижон вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар бемор тузалган.

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 48 369 нафарни (93 фоиз) ташкил қилмоқда. Вазирлик ахборот хизмати 3 264 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилаётганини маълум қилган.