Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Маблағларни бошқариш ва пенсия, нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи Миродил Қосимов вафот этди, деб хабар бермоқда жамғарма матбуот хизмати.

Миродил Қосимов.

Фото: Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Қайд этилишича, Қосимов жиддий касалликка қарши оғир курашдан сўнг, 2020 йил 19 сентябрь куни вафот этган. У айнан қайси касаллик асоратлари оқибатида вафот этганига аниқлик киритилмаган.

Миродил Қосимов 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида, жумладан, 2010—2015 йиллар давомида Пенсия жамғармасининг Тошкент вилоят бошқармасида Маблағларни бошқариш ва тўлов мониторинги бўлимида мутахассис, кейинчалик бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.

2015—2020 йилларда Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратининг Маблағларни бошқариш ва пенсия, нафақалар тўлови мониторинги бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, сўнгги вақтларда турли давлат органлари матбуот хизматлари томонидан ходимларнинг вафоти ҳақидаги таъзияномалар кўплаб эълон қилинмоқда. Уларнинг баъзиларида ходимнинг ўлимига коронавирус инфекцияси асоратлари сабаб бўлгани кўрсатиб ўтилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юритилаётган коронавирус статистикасига кўра, Ўзбекистонда ҳозиргача 429 киши COVID-19 оқибатида вафот этган. Бироқ «Дарё» юритаётган алоҳида ҳисоб бўйича, Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони расмий статистикадагидан камида 18 тага кўп.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасидаги қуйидаги ўлим ҳолатлари ҳисобга олинмаган: