Таиланддаги Кхауяй миллий боғи ходимлари, сайёҳлар қолдириб кетган чиқиндиларни почта орқали ўзига юбормоқчи. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.

Фото: «Korrespondent.net»

Атроф-муҳит вазири Варавут Сильпа-арчанинг таъкидланишига қараганда, ташриф буюрувчиларнинг боғга киришидан аввал маълумотлари ёзиб қолинади ва бу орқали ким чиқинди қолдирганини топиш осон бўлади. Боғ ҳудудига чиқинди ташлаганлар видео камера орқали кузатилади. Барча чиқиндилар, хусусан, овқат маҳсулотлари қолдиқлари ҳам посилка орқали сайёҳларнинг уй манзилига юборилади.

Биринчи чиқинди солинган бандерол тайёр ва унга «Сиз буларни Кхауяй миллий боғида унутиб қолдирибсиз», деб ёзилган эслатма хати қўшиб юборилади.

Вазирнинг қўшимча қилишича, боғда чиқинди қолдирилгани учун жиноий жавобгарликка тортилиш — беш йилгача озодликдан маҳкум бўлиш мумкин.

Майдони 2168 квадрат километрни ташкил қиладиган Кхауяй, Таиланддаги иккинчи энг катта боғ саналади. Унда 320 қуш тури ва 76 сутемизувчилар тури мавжуд. Қолдирилган чиқинди ва ахлатлар мазкур ҳайвонларга зарар келтириши мумкин, дейилади хабарда.