22 сентябрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли сухандон ва санъаткор Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида вафот этди.

Фото: «Popkorn.uz»

Шуҳрат Қаюмов 1969 йил 5 мартда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида таваллуд топган. 1991 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. У миллий телерадиокомпания тизимида бир неча йиллар сухандон сифатида фаолият юритган,«Ўзбекистон» телеканалидаги  «Ассалом Ўзбекистон», «Оҳанграбо» кўрсатувларини тайёрлаган. Шунингдек, хонанда сифатида ҳам мухлислар қалбидан жой олган.