Хонанда Моҳира Асадова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шуҳрат Қаюмовнинг вафотига қандай касаллик сабаб бўлгани ҳақида Facebook’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Фото: Маданият вазирлиги ахборот хизмати

Бундан икки йилча аввал Шуҳрат Қаюмов билан бир сёмка давомида анча суҳбатлашиб қолганимизда у киши кўп вақтдан бери бетоблиги ва бу бетоблигининг сабаби эса вилоятларнинг бирида ўтказган тўй маросимида очиқ ва сершамол бўлган ерда терлаб туриб, қўшиқ айтгани ва шу тадбирдан сўнг икки томонлама пневмония бўлгани, бу касалликнинг давоми эса саратон касаллигига уланиб кетгани ва бу касалликка даво излаб Москва шаҳрига бориб келгани ҳақида тушкун бир кайфиятда сўзлаб бериб, мени ғамгин қилган эди.

Минг афсуски, бу бедаво дард бугун сафимиздан яна бир дўстимизни олиб кетди... Яхши сухандон, хонанда, самимий ва камтарин инсон Шуҳрат Қаюмов ўз мухлислари қалбида абадий яшайди. Руҳингиз шод, охиратингиз обод бўлсин, дўстим, дийдор қиёматга қолди.

Моҳира Асадова, хонанда

Маълумот учун, таниқли сухандон ва хонанда Шуҳрат Қаюмов 22 сентябрь куни вафот этди.