Аксессуарларнинг ҳаммаси ҳам урфда бўлавермайди. Лекин машҳур инсонларники бундан мустасно. Қуйидаги аксессуарлар ҳам таниқли эгалари билан биргаликда машҳур бўлиб, инсонларнинг алоҳида эътиборига тушган.

Одри Хепберннинг қора балеткаси

Фото: Harper’s Bazaar

Ўзининг классик услуби билан танилган актрисанинг балетка оёқ кийими асосий аксессуар ҳисобланади. Одри профессионал раққоса бўлиб, бу каби ясси оёқ кийимларни фильмда ҳам, ҳаётда ҳам кўп бора намойиш этди.

Мэрилин Монронинг мўйнали рўмоли

Фото: Harper’s Bazaar

Ўтган асрнинг 50 йилларида Голливуднинг ёрқин кино актрисаси ўзининг бетакрор қиёфасига янада гўзаллик улашган ипак либос ва мўйнали рўмол билан ташриф буюрди.

Коко Шанелнинг маржони

Фото: Harper’s Bazaar

Француз моделининг севимли безаги оқ марваридлар бўлган. Аёлларга чиндан ҳам ўзгача жозиба берувчи марварид тақинчоғи ҳамиша трендда эканлиги билан ажралиб туради.

Жеки Кеннедининг шляпаси ва кўзойнаги

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Замонавий хонимлардан бири Жеки Кеннеди ҳар бир либосини махсус шляпа билан бойитган. Шунингдек, кундалик қиёфаси учун оверсайз кўзойнаклардан фойдаланган. Унинг севимли аксессуарлари алоҳида мақомга эга.

Брижит Бардонинг лентаси

Фото: Harper’s Bazaar

Яна сочга ленталар тақиш урфга қайтмоқда. Аммо унинг бутун дунёда оммалашишига сабаб Брижит Бардонинг қиёфаси ва соч турмагига мос тушган лентасидир.

Малика Диананинг тиллақоши ва маржонлари

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Марваридли тиллақош ва марваридли маржонни олмос билан тўлдирган тақинчоқ малика Диананинг севимли аксессуари эди. Ҳозирда ушбу афсонавий тиллақошни Кейт Миддлтонда кўриш мумкин, у заргарлик буюмларини махсус кунлардагина тақиб юради.

Жейн Биркиннинг сомонли савати

Фото: Harper’s Bazaar

Машҳур модель Хермес Биркин шарафига номланган актриса Жейн Биркиннинг сомондан тўқилган ноодатий савати чарм сумкалар тақдим этилмасидан аввал оммалашган. Ўтган асрнинг 60-70 йиллардаги Жейннинг суратларида унинг саватини ҳам кўриш мумкин.

Жулия Робертснинг узун этиги

Фото: Harper’s Bazaar

«Оскар» мукофоти совриндори Жулия Робертснинг узун этиги дунё бўйлаб машҳурликка эришган.

Элизабет Тэйлорнинг заргарлик буюмлари

Фото: Harper’s Bazaar

Голливуд актрисаси қимматбаҳо тақинчоқларни севиши билан машҳур эди. Унинг коллекциясидаги энг машҳури Ричард Бертон томонидан актрисага совға қилинган олмос ва зумраддан иборат «Булгари» тўпламидир.

Майкл Жексоннинг оқ қўлқопи

Фото: Harper’s Bazaar

Поп қироли илк бора 1983 йил бир дона оқ қўлқоп билан саҳнага чиқди. Кейинчалик бу машҳур қўшиқчининг ўзига хос услуби билан боғлиқ рамзга айланди.

Карл Лагерфельднинг қўлқоплари

Фото: Harper’s Bazaar

Карл – ҳақиқий услуб эгаси. У классик либос билан биргаликда кўпинча қимматбаҳо тош ёки тиканли қўлқоп кийганини кўриш мумкин.