Олимлар Ер сайёрасида кенг кўламли қурғоқчилик бошланишини маълум қилди, деб ёзади Phys.org.

Фото: Regnum

Тадқиқотчилар томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Ернинг жанубий яримшари юз йилликнинг ўрталарига бориб узоқ ва кучли қурғоқчиликка дуч келади.

Прогнозлар бўйича ушбу ҳудудларга ёғадиган йиллик ёғингарчилик 30 фоизга қисқариб кетади.

Иқлим ўзгариши оқибатида 2024 йилга бориб ўртача глобал ҳарорат 1,5 даража Цельсийдан ортиқроққа, юз йиллик охирида эса — 3 даражага кўтарилиши мумкин. Бу аввалроқ эълон қилнган прогнозлардан ҳам эрта содир бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг Бутунжаҳон метеорология ташкилоти июль ойида Жанубий Африка ва Австралияда кузатилган ўрмон ёнғинлари туфайли ушбу ҳудудларда миллионлаб акр ерлар қовжираб қолгани ва 2024 йилда қурғоқчилик кузатилиши, Африкадаги Сахеля ҳудудида эса намлик миқдори ошиб кетиши мумкинлигини маълум қилганди.