Мухлислар ўз кумирларига бўлган муҳаббати туфайли ақл бовар қилмас хатти-ҳаракатларни амалга оширади. Улар юлдузларнинг бемаъни нарсаларини минглаб долларга сотиб олишга ҳам тайёр.

Фото: Cosmopolitan

Ким Кардашян ва унинг оиласи тарихий ватани – Арманистонга боришга қарор қилди. Кардашяннинг турмуш ўртоғи Кенье Уэст Ереван марказидаги Оққуш кўли яқинида бепул концерт дастурини намойиш этди. Дастлаб хонанда ва мухлисларни сув сатҳи ажратиб турди, лекин қўшиқчининг ўзи мухлислар томонга бориш учун масофани босиб ўтишга ва ўзини сувга ташлашга қарор қилди. Шу заҳоти ашаддий мухлислар ҳам уни қучоқлашишга шошиб, унинг ортидан ўзларини сувга отди. Ажабланарлиси шундаки, бу вазиятга қўриқчилар аралашмади. Аммо мухлислар эҳтиёткорлик билан қўшиқчини ҳеч қандай жароҳатларсиз қўйиб юборди. Айниқса, ташаббускор фуқаролар ҳам хонанданинг саҳовати эвазига пул ишлади. Кўл сувининг бошланғич нархи 10 долларни ташкил этади. Кейинчалик хонанданинг концертидаги ҳаво муҳрланган сумка 60 минг долларга сотилди.

«Жаноб Смит ва Смит хоним» премьерасидан ҳаво − 530 доллар

Фото: Cosmopolitan

Ҳаво ҳудудини сотиб олиш ва сотиш янгилик эмас. 2005 йил «Жаноб Смит ва Смит хоним» фильмининг премьерасида ташаббускор мухбир бош рол ижрочилари − Бред Питт ва Анжелина Жолига мурожаатида фильм ҳақида бирор гап айтишни илтимос қилди. Кейинчалик маълум бўлишича, журналистнинг қўлида микрофон эмас, балки Питт ва Жоли томонидан олинган нафасни қабул қилувчи қути бўлган. Ушбу ғалати лот аукционга қўйилди ва 530 долларга сотилди.

2011 йил Британиянинг интернет-дўконларидан бирида «тўй» ҳавоси бўлган қутилар сотила бошлади. Сайт вакиллари қутида Кейт Миддлтон ва шаҳзода Уильямнинг тўй маросими пайтида тўпланган ҳаво борлигини маълум қилди. Савдогарлар ушбу қути учун 30 доллар сўради.

Бритни Спирснинг сақичи – 14 000 минг доллар

Фото: Cosmopolitan

Бритни Спирснинг мухлиси ҳам 2004 йилда қўшиқчининг сақичига концерт дастурида эга чиқди, уни ҳазил тариқасида «eBay»га қўйиб, пул топишга муваффақ бўлди. Бир ҳафта ичида сақичга харидор топилди ва 14 000 доллар маблағ келтирди. Шунингдек, 2006 йилда официант томонидан олиб кетилган юлдузнинг охиригача истеъмол қилинмаган сендвичи 100 долларга баҳоланган эди.

Жастин Тимберлейкнинг охиригача ейилмаган нони – 3154 доллар

Фото: Cosmopolitan

Жастин Тимберлейкнинг тишланган нони 2000 йилда «N SYNC» гуруҳи билан бўлиб ўтган шоудан кейин француз радио эшиттирувчиси томонидан «eBay»га қўйилган эди. У топқирлиги туфайли 3154 доллар пул ишлашга муваффақ бўлди ва даромадни хайрия ишлари учун сарфлади.

Ледй Гаганинг акрил тирноғи – 12 000 доллар

Фото: Cosmopolitan

Яна бир уддабурон мухлис Леди Гаганинг 2012 йилда Дублинда бўлиб ўтган концертидан сўнг топган акрил тирноғини кимошди савдосига қўйди. Юлдузнинг шахсий дизайнери томонидан ясалган ҳамда олтин мунчоқлар билан безатилган чап қўлнинг кичкина бармоғига жойлашадиган қора тирноқ унинг инглиз мухлиси томонидан 12 000 долларга харид қилинди.

Скарлетт Йоханссоннинг дастрўмоли – 5300 доллар

Фото: Cosmopolitan

Скарлетт Йоханссон 2008 йил тунги телевизион шоу дастурида шамоллаб қолганда фойдаланган рўмолчада лаб бўёғининг изи қолди. Кейинчалик ушбу шахсий буюм «eBay»да мавжудлиги эълон қилинди. Шунингдек, актриса тумовни «Қасоскор» фильмидаги партнёри Семуэл Л.Жексонга ҳам юқтирганини таъкидлагандан сўнг дастрўмолнинг қиймати ошиб кетди. Оддий қоғоздан тайёрланган рўмолча 5300 долларга сотилди ва актриса бу пулларни хайрия ишларига сарфлади.

Жастин Бибернинг сочлари – 40 668 доллар

Фото: Cosmopolitan

Жастин Бибер бизнесни завқ билан бирлаштира олди. У сочларини калталатиш билан бирга, мухлсиларини ҳам хурсанд қилди. Кесилган сочни «The Gentle Barn» ташкилотига топширган хонанданинг сочи 40 минг долларга баҳоланди. Жастиннинг имзоси туширилган соч солинган идишнинг тантанали топшириш маросими 2011 йилда Elleн Деженерес шоусида бўлиб ўтди.

Элвис Преслининг бир стакан суви – 455 доллар

Фото: Cosmopolitan

«Rok-n-roll» қироли Элвис Преслининг стакани 30 йил давомида ўз эгасини кутди. 1977 йилда Шимолий Каролинада таниқли хонанданинг концерт дастурига ташриф буюрган Уэйд Жонс унинг бироз суви қолган стаканини олиб кетди. У 2008 йилгача сувни музлаткичда асраган ва кейинчалик кимошди савдосига қўйишга қарор қилган. Стакан 455 долларга сотилди, унинг акс этган сурати эса 3000 долларга баҳоланди. Бундан аввал хонанаданинг бошқа буюмлари анчагина қимматга сотилган эди. Масалан, соч тутами 2002 йилда 18 300 доллар, 2012 йил кутубхона картаси 7500 доллар, юлдузнинг тишлари учун гипсдан ясалган қолип 100 000 долларга сотилган.