Тошкент шаҳрида Lacetti автомашинаси 6 та транспорт машинасига зарар етказиб, темирустунга бориб урилди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Фото: ЙҲХББ

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 1 октябрь куни соат 14:00 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик ва Мовароуннаҳр шоҳкўчалари кесишмасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Lacetti автомобили ҳайдовчиси 30 ёшли Т.А. ҳаракатини давом эттириб, Мустақиллик шоҳкўчаси бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланган.

Ҳайдовчи Оққўрғон—Мустақиллик шоҳкўчалари кесишмасига етган вақтида қоидабузарлигини давом эттириб, ўзидан олдинда бўлган Matiz, Cobalt, Hyundai, Nexia, Spark ва Damas русумли транспорт воситаларига техник шикаст етказган.

Фото: ЙҲХББ

Шундан сўнг, йўлнинг қарама-қарши бўлагини ажратиб турувчи қисмида, тунги вақтда ёритиш учун ўрнатилган темирустунга урилиб тўхтаган.

Фото: ЙҲХББ

Маълум қилинишича, воқеа натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ЙҲХББ

Маълумот ўрнида, ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги сабабли ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, тезлигини меъёридан ошириб ҳаракатланганлиги маълум бўлди.