Мультфильм болаларни хархаша қилганда тинчлантириш ва маълум вақтга банд қилиб қўйиш учун ота-оналарга ёрдамчи бўлади. Лекин ранг-баранг персонажлардан ташкил топган мультфильмларнинг ҳаммаси ҳар хил таъсир қилиши ва боланинг тасаввури нотўғри шаклланишига, ўзини тўқима қаҳрамонлардек тутишига олиб келиши мумкин.

«Қизалоқ ва маймоқ»

Фото: Getty Images

Бутун дунёда севиб томоша қилинадиган мазкур мультфильмда қулоқсиз Маша айиқни суробини тўғрилайдиган хатти-ҳаракатлар бажаришига қарамай, жазосиз қолиши болада бу нормал экан деган тушунча шаклланишига сабабчи бўлиши мумкин. Агар болага ота-онаси томонидан мультфильмлар бўрттирилган реаллик экани, ҳақиқий ҳаётда бундай ҳаракатлар ҳеч ким томонидан рағбатлантирилмаслиги тушунтирилмаса, боланинг вақт ўтиши билан айтганни қилмай чегарадан чиқиши мумкин бўлади.

«Винкс»

Фото: Getty Images

Мазкур мультфильмдаги қаҳрамонларнинг очиқ-сочиқ либослари ва ташқи кўриниши болада ёлғон гўзаллик стандартлари шаклланишига олиб келади. Бола ва қизлар кўриниши кумирларники билан мутаносиб эмаслигидан ўзидан камчилик қидира бошлайди. Шунингдек, қаҳрамонларнинг камтарлик ва раҳм-шафқат каби хусусиятлар устидан кулиши ва уй ишларини парилар ўрнига уларнинг ёрдамчиси бажариши ҳам болага ижобий таъсир қилмайди.

«Махлуқлар мактаби»

Фото: Getty Images

Мазкур мультфильм қаҳрамонларининг ўқишга менсимасдан муносабатда бўлиши ҳамда жаргон сўзлардан фойдаланилиши мультфильмнинг камчилиги ҳисобланади. Шунингдек, у оилавий қадриятлар, катталарга ҳурмат ва дўстлик ҳақидаги тушунчаларни нотўғри шаклланишига сабабчи бўлади.

«Губка Боб»

Фото: Getty Images

Мазкур мультфильмни нафақат болалар, балки катталар ҳам севиб томоша қилади. Мультфильм қаҳрамонининг аҳмоқона қилмишлардан кейин ҳам сувдан қуруқ чиқиши бола тарбиясига таъсир қилади.

«Барбоскини»

Фото: Getty Images

Мультфильмдаги ўқувчи кучук болаларининг боши доим ёқимсиз воқеалардан чиқмайди ва муаммоларни ўзи ҳал қила олмай ташқаридан ёрдам олади. Бу болада ўзини қандай туца ҳам, нима қилса ҳам уни қийин вазиятдан олиб чиқадиган одам топилиши мумкин, деган фикрни уйғотади. Ота-оналар болаларига ўзи қилган ишига ўзи жавоб бериш кераклиги ва шунинг учун ҳам бирон нарса қилишдан аввал ўйлаш кераклигини тушунтириши керак.

«Том ва Жерри»

Фото: Getty Images

Сиз-у биз болаликда кейинги қисмларини интизорлик билан кутган мультфильмнинг ҳам салбий таъсири йўқ эмас. Мазкур мультфильмда шафқатсизлик ва зўравонлик кулги остига олиниши ҳисобланади. Болага ўзини бундай тутиш керакмаслиги, тирик жонзотларга озор етказмасликни тушунтириш керак.

Аниме

Фото: Getty Images

Сўнгги пунктда аниқ бир мультфильм эмас, катта болаларга мўлжалланган анимелар ўрин олган. Ёш болалар мазкур жанрни тушуна олмагани сабаб одамнинг ташқи кўриниши ҳақида ёлғон тасаввур пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, таъсирчан болалар трюкларни такрорлаб, жароҳатланиш эҳтимоли йўқ эмас.