Шифобахш ўсимликлардан бири бўлган мойчечакнинг фойдали хусусиятлари Гиппократ ва Диоскоридга ҳам маълум бўлган. Қадимда дамлама, малҳамлар тайёрланган, даволаш мақсадида ишлатилган мойчечакдан шифокорлар бугунги кунда ҳам фойдаланишни тавсия қилади.

Фото: Getty Images

Мойчечакнинг фойдали хусусиятлари

Фото: «Лиза»

Шамоллашда ёрдам беради

Яллиғланишни секинлаштиради, ҳароратни туширади. Томоқ оғриганда мойчечакли чой ичилса, енгиллик ҳис қилиш мумкин, шунингдек, у патоген (микробларга қарши) таъсир қилади.

Ҳазм билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади

Ичакларни, ошқозон фаолиятини яхшилайди, қайт қилиш ва жиғилдон қайнашида самара беради.

Асаб тизимини мустаҳкамлайди

Мунтазам истеъмол қилиш хотирани яхшилайди, уйқусизликка қарши самара беради. Шифокорлар стресс ва асабийлашишдан азият чекадиган беморларга мойчечак дамламасини ичишни тавсия қилади.

Саратоннинг олдини олади

Мойчечак таркибидаги апигенин сабаб саратонга қарши самарали восита ҳисобланади.

Мигренда ёрдам беради

Тинчлантирувчи таъсирга эга экани сабаб мигренда мойчечакли чой ичиш ёрдам беради.

Йўтални даволайди

Мойчечак бронхит, тонзиллит ва ларингитда самарали восита ҳисобланади.

Холестеринни камайтиради

Шу сабаб ҳам мойчечакни юрак касалликлари кузатиладиган беморлар рационига киритиш тавсия қилинади.

Милклар қонашини камайтиради

Оғиз бўшлиғи ва милклардаги яллиғланишда самара беради, шилиниш ва яраларни тез битиради.

Томир тортишишини ҳам бартараф қилади

Мойчечак пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга.

Фото: «Лиза»

Илмий номи matricaria ҳисобланадиган ўсимликдан қадимда гинекологик касалликларни даволашда фойдаланилган.

Аёллар учун фойдаси қуйидагилардан иборат:

  • Оғриқни камайтириш хусусиятига эга.
  • Гормонал фонни меъёрда сақлайди.
  • Спазмолитик таъсир кўрсатади.
  • Кандидоз, колпит ва вагинитда ёрдамчи восита сифатида фойдаланиш мумкин.
  • Ҳомиладор аёлларда «токсикоз» ни енгиллаштиради.

Тери ҳолатини яхшилайди. Мойчечакли чойни нафақат ичиш, балки терига ҳам суртиш мумкин. Уни музлатиб, муз бўлаги сифатида суртилганда тери оқаради, тери тешиклари торайиб, яллиғланиш ва қизаришлар бартараф этилади.

Турли касалликларда мойчечак асосий эмас, қўшимча даволовчи восита холос. Ундан фойдаланганда ижобий натижага эришиш учун бир финжон чойнинг ўзи камлик қилади.