Ҳатто ашаддий мухлислар ҳам баъзида кумирларини бошқа бир юлдуз билан адаштириб қўйиши мумкин. Чунки шоу-бизнесда қиёфаси ва имижи бир-бирига ўхшаш машҳурлар кўп.
Карла Бруни ва Белла Хадид
Фото: Grazia
Карла сал аввал Instagram саҳифасига Белла билан тушган суратини жойлади. Унда ҳар иккала моделнинг бир-бирига қуйиб қўйгандек ўхшашини кўриш мумкин.
Синди Кроуфорд ва Эва Мендес
Фото: Grazia
Фото: Grazia
Синди ва Эванинг сочлари, кўз тузилиши, тери ранги ва ҳатто лабининг тепасидаги холи ҳам ўхшаш. Мендеснинг холи Синдиникидан сал тепароқда жойлашганини айтмаса уларни ажратиб бўлмайди.
Зои Салдана ва Тенди Нютон
Фото: Grazia
Фото: Grazia
Аслида Зойини, Жадо Пинкэтт-Смитга ўхшатишади, аммо у Тендига қуйиб қўйгандек ўхшайди.
Марго Робби ва Жейми Прессли
Фото: Grazia
Фото: Grazia
Малласоч, кўзининг ранги оч бўлган Марго ва Жейми бирга суратга тушганда уларнинг ашаддий мухлиси ҳам ажрата олмайди.
Крис Хамфрис ва Тэйлор Лотнер
Фото: Grazia
Фото: Grazia
Тэйлор бугунги кунда «Сумерки» да суратга тушганидаги сингари келишган эмас. Бироз вазн тўплаган Тэйлор, авваллари баскетболчи Крис Хемфрисга ўхшарди.
Кортни Кокс ва Нелли Фуртадо
Фото: Grazia
Фото: Grazia
Ёшларида 15 ёш тафовут бўлишига қарамай, Кортни пластик операция қилдиргунига қадар Нелли билан опа-сингилдек кўринарди.
Хилари Суонк ва Женнифер Гарнер
Фото: Grazia
Фото: Grazia
Хилари ва Женнифер соч турмаги ўхшаш бўлгани сабаб улар кўп марта адаштирилади.
Аманда Сейфрид ва Жемма Уорд
Фото: Grazia
Фото: Grazia
Аманда ва Жемми Уорд эгизакларга ўхшаган қиёфага эга.
Бредли Купер ва Рейф Файнс
Фото: Grazia
Фото: Grazia
Миллионлаб қизлар мухлислик қиладиган ҳар икки актёр ҳам бир-бирига ўхшаши кўпчиликни хаёлига келмаслиги мумкин.
Ким Кардашян ва Никол Шерзингер
Фото: Grazia
Фото: Grazia
Ким ва Никол бир қарашда бир-бирига ўхшаб кетишини пайқаш мумкин.
Линда Эвангелиста ва Мила Йовович
Фото: Grazia
Фото: Grazia
Ёшлигида Линда ва Мила икки томчи сувдек бир-бирига ўхшаган. Мила карьерасини бошида моделлик билан шуғулланган кейин эса актрисаликни танлаган.
Лиза Кудроу ва Дита фон Тиз
Фото: Grazia
Фото: Grazia
Табиий малласоч Дита фон Тиз, «Дўстлар» сериалидаги Лизага жуда ҳам ўхшаб кетади.
Нина Добрев ва Виктория Жастис
Фото: Grazia
Фото: Grazia
Икки актрисанинг ўхшашлигини пайқамасликни иложи йўқ. Уларнинг ягона фарқи бўйида, Нина Викториядан бир неча сантиметрга баландроқ.
Рассел Кроу ва Бенжамин Маккензи
Фото: Grazia
Фото: Grazia
Рассел ва Бенжаминнинг кўзлари бир хил бўлгани сабаб улар жуда ҳам бир-бирига ўхшашдек туюлиши мумкин.