Футбол бўйича Англия чемпионатининг 5-турида «Манчестер Сити» 17 октябрь, шанба куни «Арсенал»ни қабул қилди.

Фото: Twitter

Учрашувнинг 23-дақиқасида Раҳим Стерлинг томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Тўртта ўйинда 7 очко тўплаган «Манчестер Сити» мусобақа жадвалида 10-ўринга кўтарилди. «Арсенал» (9) эса бешинчи ўринда қолди.

Пеп Гвардиола шогирдлари кейинги турда «Вест Ҳэм» билан ўйнайди. «Арсенал» эса «Лестер»ни қабул қилади.

АПЛ

5-тур баҳси

17 октябрь, шанба

«Манчестер Сити» — «Арсенал» 1:0

Гол: 1:0 – 23 Стерлинг.

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Аке, Родри, Фоден (Фернандиньо, 89), Стерлинг, Бернарду Сильва, Маҳрез, Агуэро (Гундўған, 65).

«Арсенал»: Лено, Тирни, Бельерин, Габриэль, Давид Луиз, Сака, Жака (Томас, 83), Виллиан (Ляказетт, 69), Себальос, Пепе (Нкетиа, 83), Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Родри (14), Жоау Канселу (63), Рубен Диаш (68), Аке (84), Томас (90).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!