19 октябрь куни жаҳон ва ўзбек санъати юлдузларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Тоҳир Содиқов «Кўзинг маъюс» қўшиғини жонли ижрода куйланган талқинини саҳифасига жойлади.

Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажонов билан икки қиз чақалоқни кўтариб тушган суратини саҳифасига жойлаб, эгизакларидан бирининг туғилган куни эканлигини ёзиб қолдирди. Бу пост актрисанинг мухлислари ўртасида бироз тушунмовчиликни келтириб чиқарди.

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullayeva

Маълум бўлишича, қизчаларнинг бири актриса жиянининг фарзанди. Чақалоқ унинг иккинчи қизи билан бир пайтда туғилган.

Муниса Ризаева фолловерларига мотивацион пост ёзди.

Зоҳиршоҳ Жўраев ота-оналар ҳақида таъсирли сўзларни ёзди ҳамда отаси билан хизмат жараёни акс этган видео билан бўлишди

Илк бор она бўлиш арафасида турган Болливуд актрисаси Анушка Шарма янги суратлари билан бўлишди.

Нилуфар Усмонова мухлислари учун машинада рақс тушиб берди.

Ҳулкар Абдуллаева янги қўшиғи орқали чилим чекмасликка ундамоқда.

Асал Шодиева узун сочли ва миллий либосда тушган архив суратлари билан бўлишди.

Лола Stories орқали  эри урадиган аёлларга маслаҳат берди.

Фото: Instagram / @lolaofficial_

Ботир Қодиров Муножот Йўлчиева хонадонидаги тўйда хизматда бўлди.