Яқинда фарзандли бўлган қўшиқчи Кэти Перри ва актёр Oрландо Блум Калифорниянинг Монтесито ҳудудидан ҳашаматли уй сотиб олди. Ушбу кошона нархи 14,2 миллион доллар, деб ёзади Variety.

Фото: The State

Уй деразасидан океан кўриниб туради. Бундан ташқари, Кэти ва Oрландонинг жуда ҳам машҳур қўшнилари бор — шаҳзода Гарри ва Меган Маркл.

Ушбу улкан уй 1934 йилда қурилган бўлса-да, ҳозирга қадар ажойиб ҳолатда сақланган. Тўртта алоҳида, бироқ қўшни ер участкаларидан иборат ёпиқ мажмуага эманлар экилган узун йўл элтади. Автомобиль йўли асосий уйга қадар бўлиб, ундан нарида майда шағал ётқизилган уч қаватли виллага чиқилади.

Фото: The State

Уй ичидан катта ошхона, анжуманлар зали ва шахсий кабинет ўрин олган. Бундан ташқари, тўртта ётоқхона, бир нечта ювиниш хонаси ва алоҳида гардероб мавжуд.

Фото: The State

Уй ёнига тўртта автомобиль сиғадиган гараж ва алоҳида меҳмонлар учун уй қурилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас: шунингдек, бассейн ҳам бор, унинг ёнида эса бир нечта ётоқхонага эга яна бир уй. Кошона қаршисида спорт майдончаси, турли ҳайкалтарошлик намуналари ва бир нечта фонтан жойлашган.

Фото: The State

Фото: The State

Фото: The State

Фото: The State

Фото: The State

Фото: The State

Фото: The State

Фото: The State