Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да UFC 254 мусобақаси бўлиб ўтди.

Фото: UFC

Барча жанглар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — ВIDЭО.

Мусобақанинг асосий жанги Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасида кечди. Шунингдек, асосий кардда ўзбекистонлик яккакурашчи Лилия Шокирова ҳам иштирок этди.

Асосий кард жанглари

Ҳабиб Нурмагомедов (29-0) 2-раундда Жастин Гэтжини (22-3) таслим қилди ва чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

1-жанг. Магомед Анкалаев (14-1) 1-раунддаёқ Ион Куцелабани (15-6) даҳшатли нокаутга учратди.

2-жанг. Лорен Мёрфи (14-4) 2-раундда ўзбекистонлик Лилия Шокировани (8-2) бўғиш услуби билан таслим қилди.

3-жанг. Фил Ҳоус (9-2) 1-раунднинг 18-сониясида Жейкоб Малкунни (4-1) даҳшатли нокаутга учратди.

4-жанг. Александр Волков (32-8) 2-раундда Уолт Ҳаррисни (13-9) нокаутга учратди.

5-жанг. Роберт Уиттакер (23-5) тўлиқ давом этган жангда Жаред Канноне (13-5) устидан ғалаба қозонди.

Эрта жанглар натижалари:

1-жанг. Испаниялик Ёэл Альварес (18-2) россиялик Александр Яковлевни (25-11-1) 1-раунддаёқ таслим қилди.

2-жанг. Миранда Меверик (10-2) 1-раунддаёқ Лиана Жожуани (8-4) техник нокаутга учратди.

3-жанг. Да Ун Жанг (13-2-1) ва Сем Элви (33-14-1) ўртасидаги жанг тўлиқ давом этди. Ҳакамлар дуранг натижани қайд этди.

4-жанг. Ўзбекистонда туғилган қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов (13-0) 1-раунддаёқ рақиби Алекс Оливейрани (22-9-1) таслим қилди.

5-жанг. Кейси Кенни (16-2-1) тўлиқ давом этган жангда Натаниэл Вуд (17-5) устидан очколар эвазига ғалаба қозонди.

6-жанг. Тай Туиваса (11-3) 1-раунддаёқ Стефан Штруве (33-13) техник нокаутга учратди.