24 октябрь, шанба оқшомида Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да UFC 254 мусобақаси бўлиб ўтди.

Фото: Twitter

Мусобақанинг асосий жанги енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов (29-0) ва вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжи (22-3) ўртасида кечди.

Дастлабки раундда очиқ жанг кечди, Гэтжи оёқ зарбаларини кўпроқ йўллаган бўлса, Ҳабиб жеблар ижро этишда фаол бўлди. Иккинчи раундда россиялик яккакурашчи рақибига бўғиш усулини қўллаб, уни ухлатиб қўйди.

Шу тариқа Ҳабиб Нурмагомедов MMA’даги кетма-кет 29-ғалабасини қайд этди ва UFC’да чемпионлик камарини ҳимоя қилди

UFC 254 мусобақаси барча жангларини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.