Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчиси Жастин Гэтжи Ҳабиб Нурмагомедов йиғлаб юборган вақтда унга нималар деганини айтди.

Фото: БТ Спорт

Нурмагомедов UFC 254 мусобақасининг асосий жангида Гэтжини иккинчи раундда бўғиш усули билан таслим этди. Шундан кейин Ҳабиб кўз ёшларини тия олмади ва бир қанча вақтда йиғлади.

Ҳабибга шундай дедим: «Отангни ўлимидан кейин сенга аввалроқ юзлана олмадим, уни йўқотганингдан жуда афсусдаман. Ҳозиргина уни ғурурланишга мажбур қилдинг».

Жастин Гэтжи, UFC жангчиси

Бу Ҳабиб учун отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедовнинг ўлимидан кейинги илк жанг эди. Россиялик спортчи жангдан кейин октагоннинг ўзида фаолиятини тугатишини маълум қилди.

UFC 254 мусобақаси барча жангларини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.