26 октябрь куни жаҳон ва ўзбек санъати юлдузларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Илк марта она бўлиш арафасида турган актриса Ситора Алимжонова янги суратини мухлислари билан бўлишди. У ҳаётининг энг яхши онларини яшаётганини ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram / @sitora_alimjanova

Яна бир ҳомиладор актриса Баҳора Арслонова ҳам ушбу даврни тарихга муҳрлашга қарор қилди.

Фото: Instagram / @bahora_arslonova

Актриса Шаҳзода Матчонова эса янги суратлари билан ҳомиладорлиги ҳақидаги тахминларга сабаб бўлди.

Фото: Instagram / @shahzodamatchanova

Актёр Жавоҳир Зокиров оти Чифлик билан.

Фото: Instagram / @javakhirzakirov

Турк актрисаси Фаҳрие Эвжен ўғли Каран билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram / @evcenf

Истанбулга борган Самандар Ҳамроқулов актёр Тоҳир Саидов билан учрашди.

Фото: Instagram /@tokhirsaidov_official

Хонанда СанЖай ўзидан 15 ёш кичик актрисага уйланди. 26 ёшли Алина (Алиша) бир нечта клипларда суратга тушган. У Instagramда 41 ёшли СанЖай билан умумий танишлари орқали танишгани ҳақида сўзлаб берди. Хонанда Алишага атаб қўшиқ ҳам куйлаган.

Фото: Instagram / @sanjaymusicofficial

Райҳон Шоҳжаҳон Жўраевни ҳам инсон сифатида, ҳам хонанда сифатида ҳурмат қилишини билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Шаҳзод Султонов ва Дурдона Қурбонова иштирокидаги видео муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Актёрлар ушбу видеони «Ҳинди шоу» кўрсатуви учун тайёрлаган ҳамда унда «Ўғирланмаган келин» ҳинд фильмидан саҳна акс этган.

Дурдона Қурбонова ушбу видеони нотўғри талқин қилаётганларга мурожаат қилиб, тирноқ остидан кир қидирмасликка чақирди.

Фото: Instagram / @durdona_kurbonova