27 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Россиянинг Европа қисмидан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. 28—29 октябрь кунлари унинг таъсири бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади, деб хабар беради «Ўзгидромет».

Фото: «Ўзгидромет»

Маълум қилинишича, 27—28 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

28—29 октябрь кунлари эса ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2 даража совуқ бўлади, кундузи 10-13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни Қамчиқ довонида, 10 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида биринчи қор ёғган эди.