Майкл Жексон поп маданиятида ёрқин из қолдирди. Маълумотларга кўра, Майкл кўп болали оилада вояга етган. Унинг отаси фарзандларга нисбатан жуда ҳам қаттиққўл бўлган. Бу эса Майклнинг руҳиятига кўпроқ таъсир қилган.

Фото: «Домашний очаг»

Улғайгач юлдузга айланган Майкл мусиқа қироли Элвис Преслининг қизи Лиза Мария Пресли билан турмуш қурган. Уларнинг турмуши узоққа бормади, лекин орадан кўп ўтмай унинг ҳаётида ҳеч ким танимайдиган ҳамшира Дебби Роу пайдо бўлади. Хабарга кўра, Майкл қиз билан витилиго касаллигини даволаш учун Австралия клиникасида танишган. Майкл ва Роунинг турмуши маълум шартларга кўра қурилган. Майкл чиндан ҳам ота бўлишни истар, Роу эса унга ёрдам беришга қарор қилган эди. Шундан сўнг сунъий уруғлантириш йўли билан Принс Майкл Жозеф Жексон ва Перис Майкл Кетрин Жексон дунёга келди. Роу ўша заҳоти болаларга бўлган ҳар қандай ҳуқуқларидан воз кечган.

Фото: «laykni.com»

Бунинг учун Майкл Беверли-Хиллздаги ҳашаматли қасрини совға қилган. Лекин тез орада шартнома бузилди, шартларга кўра, Роу бу сирни сақлаши керак эди. Аммо ҳамшира қиз журналистларга бу ҳақда маълумот берди ва барча бойлигини йўқотди. Юлдузнинг учинчи фарзанди Майкл Жексон II суррогат она иштирокида дунёга келган. Шунингдек, Майклнинг ўлимидан сўнг Роу фарзандлар Майклники эмаслиги ҳақида ҳам айтиб ўтган.

Фото: «laykni.com»

Принс Майкл Жозеф Жексон – менежер ва режиссёр

Фото: «Домашний очаг»

2009 йил Майкл Жексон вафот этганида унинг катта ўғли атиги 12 ёшда бўлган, қизи 11, кенжаси эса 7 ёшда эди. Ҳозир уларнинг барчаси улғайган. Юлдузнинг катта ўғли режиссёрлик ва продюсерликка қизиқади. У клиплар суратга олиш билан шуғулланади. Шунингдек, университетда бизнес менежери бўйича таҳсил ҳам олди. Бундан ташқари зўравонликдан азият чеккан болаларга ёрдам бериш, уйсиз ва афроамерикаликларни қўллаб-қувватлаш тадбирларида фаол иштирок этади. 2020 йил коронавирус пандемияси сабабли шифокорлар учун озиқ-овқат, камбағалларга керакли маҳсулот ва дори воситаларини етказиб беришни йўлга қўйди. У тез-тез велосипедда юришни ёқтиради, уни тезкорлик билан ҳайдаш унга муаммоларни унутиш ва эркинликни ҳис қилишга ёрдам беради.

Перис Майкл Кетрин Жексон – модель ва актриса

Фото: «Домашний очаг»

Перис отасининг ўлимини жуда қаттиқ қабул қилди. Ҳаттоки у ўз жонига бир неча бора қасд қилишга ҳам уриниб кўрган. Отасининг дунёдан кетиши туфайли у ҳаётидаги маънони тамоман йўқотган эди. У ҳеч кимни кўришни хоҳламас, ҳеч ким билан мулоқот қилишни истамас эди. Шунчаки яшашни ёмон кўриб қолганди. Яхшики, 15 ёшли қизнинг унинг соғлиғи билан психологлар жиддий шуғулланди. Ва ниҳоят мутахассислар Перисга ёрдам беришга муваффақ бўлди. Отасининг вафотидан кейин у акаси ва бувиси билан яшай бошлади. Бувиси ҳам набираларининг яхши яшаши учун бор кучи билан ҳаракат қилди. Периснинг бир орзуси бор эди – онасини топиш. У мақсадига эришди, аммо Роудан дарҳол кўнгли қолди. Уларнинг дунёси турличалиги учундир, балки. Орадан кўп ўтмай у онасининг давосиз касалликка учрагани ҳақида хабар топди ва орадаги муносабатларни қайта тиклашга қарор қилди.

Фото: «laykni.com»

Перис чиндан ҳам гўзал қиз, у модель ва актриса сифатида журнал муқоваларида тез-тез кўриниш беради. Теледастур ва видеофильмларда рол ижро этади, 2018 йил унинг иштирокида «Хавфли бизнес» бадиий фильми намойиш этилди. Шунингдек, у футболчи Честер Кастелло билан турмуш қурди ва кўп ўтмай уларнинг турмуши барбод бўлди. Периснинг энг яқин инсонлари акаси ва укаси. Улар пул йиғиб, Майкл Жексоннинг Неверланд кўчмас мулкини қайта сотиб олишни орзу қилади. Чунки улар бир вақтлари ўша ерда жуда бахтли ҳаёт кечирган эди.

Майкл Жексон II – жанг санъати билан шуғулланади

Фото: «Домашний очаг»

Жексоннинг кенжа ўғли учун суррогат она бўлган аёл ким эканлиги ҳали ҳам номаълум. Принс II оилада Бланкетт деган номни олган, аммо у улғайгач ўз исмини ўзгартиришга қарор қилди. Энди унинг исми Бигги Жексон. У хусусий мактабда таълим олади ва бўш вақтларини жанг санъати билан шуғулланишга бағишлайди.

Бигги 18 ёшга тўлганида мустақил яшашга қарор қилди ва бувисини тарк этди. У омма эътиборига тушишдан қочади ва якка турмуш тарзини олиб боради. Халқнинг олдида фақатгина уни хайрия тадбирларида иштирок этганда кўриш мумкин. У темперамент жиҳатидан акаси ва опасидан тамоман фарқ қилади ва илмий фаолиятга иштиёқманд бўлиб, ўқишга жиддий ёндашади.