Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов, «Навбаҳор» жамоаси сардори Азимжон Аҳмедов, таниқли актёр Ёқубжон Аҳмедовнинг отаси Олимжон Аҳмедов вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Instagram / @Ahmedov.Азим

Олимжон Аҳмедов 31 октябрь, шанба куни 65 ёшида вафот этган. У узоқ йиллар мобайнида «Наманган автотеххизмат» корхонасида меҳнат қилиб, шу ердан нафақага чиққан. Оилада 4 ўғил, бир қизни тарбиялаб, эл-юрт хизматига камарбаста фарзандлар этиб вояга етказган.

Жаноза намози асрдан сўнг Аҳмедовларнинг Намангандаги хонадонида ўқилиши айтилмоқда.