Бабй Шарк («Кичкина акула») қўшиғига ишланган видеоклип YouTube’да энг кўп томоша қилинган видеороликка айланди. У ҳозирга қадар 7 миллиард мартадан ортиқ кўрилган, деб ёзади The Guardian.

Кадр: YouTube

Қўшиқни 10 ёшли Хуоп Сегойн ижро этган. Композиция Жанубий Кореянинг Pinkфонг таълим дастури доирасида ёзилган ва видеоплатформада 2016 йили эълон қилинган.

Таъкидланишича, қўшиқ дастлаб Жануби-Шарқий Осиёда, сўнг АҚШ ва Европада машҳурликка эришган.

Бабй Шарк бундан олдинги рекордчи — Луис Фонси ва Дедди Янкининг Деспаcито қўшиғини ортда қолдирган (7,03 миллиард маротаба томоша қилинган).

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида дунёга машҳур италиялик тенор Андреа Бочеллининг Пасха байрами муносабати билан бўм-бўш Милан соборида берган концерти бир суткада YouTube’да томоша қилишлар сони бўйича рекорд ўрнатганди.