Шоу-бизнес вакилларининг фарзанди машҳур оналарига қанчалик ўхшашини билиш учун уларнинг суратларига назар ташлаш кифоя.

Мила Йовович ва Эвер Габо Андерсон

Фото: Cosmopolitan

Мила Instagram саҳифасига 12 яшар қизининг суратини жойлашни бошлаганидан кейин мухлислари уни онасига қуйиб қўйгандек ўхшашига амин бўлган. Унинг кўзлари, табассуми ростан ҳам онаси билан бир хил. Қолаверса, Эвер ҳам онаси 90 йилларда онаси тушгани сингари Jalouse журнали муқовасига суратга тушган. Эвер фильмларда суратга тушишни ҳам бошлаган у «Қора бева», «Питер Пен» сингари фильмларда роль ижро қилган.

Моника Белуччи ва Дева Кассел

Фото: Cosmopolitan

Моника ва Венсан Касселнинг қизи эндигина 15 ёш бўлишига қарамай, аллақачон машҳурликка эришган. Дева ростан ҳам онасининг ёшлигига икки томчи сувдек ўхшайди. У ҳам онаси сингари Dolce & Gabbana бренди билан шартнома имзолаган.

Синди Кроуфорд ва Кайя Гербер

Фото: Cosmopolitan

Синди Кроуфорд ва Ренди Гербернинг қизи 10 ёшидан модель сифатида суратга туша бошлаган. Шундан буён уни онаси билан таққосланиб келинади. 18 ёшида у онасининг образини такрорлаган ва шундан кейин уни Кроуфордга ўхшатиш кучайган. Ёш модель аллақачон Calvin Klein, Prada, Chanel ва Fendi брендлари билан ҳамкорлик қилишга улгурган, Instagram саҳифасида эса 5,5 миллиондан ортиқ кузатувчиси бор.

Риз Уизерспун ва Ава Филипп

Фото: Cosmopolitan

20 яшар Ава Филипп Ризнинг худди ўзи. Кўриниш борасида ўхшагани билан унинг қарашлари ва танлови онасиникидан фарқ қилади. У онасидан фарқли равишда бадиий мактабда ўқийди ва келажакда ўзини дизайнер ва модель сифатида кўради.

Ванесса Паради ва Лили Роуз Депп

Фото: Cosmopolitan

Ванесса Паради ва Жонни Деппнинг мухлислари қизи кимга кўпроқ ўхшаши борасида кўп баҳслашади. Аммо унинг суратларига назар ташланса, кўпроқ онасига ўхшашини билиш мумкин. Лили ҳам тез-тез Ваненессанинг образларини такрорлаб туради. 21 ёшли Лили кинода суратга тушган, Карл Лагерфельд билан ишлаган, шунингдек, Chanel билан ҳам ҳамкорлик қилган.

Мерил Стрип ва Меми Гаммер

Фото: Cosmopolitan

Мерил Стрип ва Дон Гаммернинг катта қизи ташқи кўринишига назар ташлаб онасига ўхшаганини билиш қийин эмас. Мерил ҳам ёшлигида шундай кўринишга эга бўлган. Шунга қарамай «Оскар» мукофоти совриндорининг 37 яшар қизи онасичалик машҳур эмас.