Сирдарё вилоятида Nexia-2 автомобили йўлдан ўтаётган она-бола пиёдани уриб кетди, дея хабар бермоқда вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 3 ноябрь куни соат 19:00 да Гулистон шаҳар ИИО ФМБга тушган хабарга кўра, Гулистон шаҳар «Аҳиллик» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Ўзбекистон шоҳкўчасида фуқаро Т.Х ўзига тегишли бўлган Nexia-2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ўтаётган фуқаро Р.У. ва Ю.Ф. (она-бола)ни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Натижада фуқаро Р.У чап умров суяги ўрта учлигидан ёпиқ синиб силжиши ташхиси билан Гулистон шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда Damas уриб кетиши натижасида велосипедчи, Самарқандда Damas уриб кетиши натижасида йўлни кесиб ўтаётган маст пиёда, Тошкентда «Жигули»  уриб кетиши натижасида йўлни пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган ўқувчи вафот этгани ҳақида хабар берилганди.